Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиздаги жоме масжидларда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь, жума куни эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Республика ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:
- Андижон — 05:00;
- Наманган — 05:00;
- Фарғона — 05:00;
- Тошкент шаҳри — 05:10;
- Тошкент вилояти — 05:10;
- Сирдарё — 05:20;
- Жиззах — 05:20;
- Самарқанд — 05:20;
- Сурхондарё — 05:25;
- Қашқадарё — 05:25;
- Навоий — 05:30;
- Бухоро — 05:30;
- Хоразм — 05:45;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 05:50.
Таъкидланишича, ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг