Қозон шаҳрида парламент аъзолари ватандошларимиз билан учрашди
Қозон шаҳрида Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Татаристон Республикасидаги «Ўзбекистонликларнинг миллий-маданий мухторияти» ҳудудий жамоат ташкилотида ватандошларимиз ҳамда Татаристон Республикасида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан учрашди.
Мулоқот давомида Татаристонда яшаётган ватандошларимизнинг ижтимоий ҳаёти, таълим, маданият ва ўзаро ҳамжиҳатлик масалалари муҳокама қилинди.
Маълумки, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Волгабўйи федерал округига хизмат кўрсатувчи Қозон шаҳридаги Бош консулхона ташкил этилган. Волгабўйи федерал округи 14 та ҳудудни қамраб олади. Мазкур дипломатик ваколатхона ватандошларимиз билан мунтазам мулоқот ўрнатиб, айниқса талаба-ёшларга ҳуқуқий масалаларда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кунда Татаристон Республикасида 15 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар истиқомат қилади. Шунингдек, 2 мингдан ортиқ ёшлар мазкур минтақанинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда.
Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси фаолияти ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни тарғиб этишга қаратилган.
Бош консулхона ўзбекистонлик ватандошларимиз билан биргаликда Мустақиллик куни ва қатор умумхалқ байрамлари мунтазам тарзда нишонлаб келмоқда. Бундан ташқари, ёш авлод ўртасида она тилига ҳурматни ошириш мақсадида ўзбек тили мактабида дарслар ташкил этилган бўлиб, ватандошларимизнинг фарзандлари ўз она тилини чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг