Қозоғистондаги АЭС бўйича референдум санаси аниқ бўлди
Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича умуммиллий референдум жорий йилнинг 6 октябрида бўлиб ўтади.
Биз ишончли ва экологик тоза энергия манбаларига жуда муҳтожмиз. Менинг фикримча, атом энергетикасининг ривожланишига катта эътибор бериш керак. Бу асосан иқтисодиётимизнинг тез ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга қодир. Ҳозирги вақтда 30 та ривожланган ва ривожланаётган давлатларда 200 га яқин АЭС фаолият кўрсатмоқда. Шунинг учун мен ҳар доим атом электр станцияларини қуриш, жамиятда стратегик характердаги режаларни кенг муҳокама қилиш тўғрисида пухта қарор қабул қилиш зарурлигини таъкидлаганман. Мамлакат ҳаёти учун муҳим бўлган ҳар бир қадам халқ кўмаги билан амалга оширилиши керак. Бу АЭС билан боғлиқ референдумда ҳам шундай бўлиши керак. Мен ўтган йили унинг ўтказилиши ҳақида гапирган эдим, яъни бу мавзу бир йилдан бери жамоат кун тартибида. Менимча, бу фуқаролар томонидан мувозанатли қарор қабул қилиш учун етарли вақт. Шу муносабат билан мен ҳукумат таклифини қўллаб-қувватлайман. Атом электр станциясини қуриш бўйича умуммиллий референдум жорий йилнинг 6 октябрида бўлиб ўтади, бугун мен тегишли Фармонга имзо чекаман, — деган Тоқаев.
Станция Олмаота вилояти Балхаш кўли яқинида қурилиши режалаштирилган. Ушбу жойни танлаш совет даврида ҳам кўриб чиқилган. Жанубий минтақа мамлакатдаги энг йирик электр истеъмолчиларидан бири бўлиб, ҳудуднинг электр ишлаб чиқарилишида камчилик сезилиб, лойиҳа минтақани барқарор энергия билан таъминлайди.
Замонавий атом электр станцияларида авария эҳтимоли 10 миллион йилга бир мартадан кам эканлиги, шунингдек, атроф-муҳит ва соғлиққа таъсири белгиланган меъёрлардан анча пастлиги, бу дунёнинг турли минтақаларида атом электр станциялари яқинида яшовчи аҳолининг доимий тадқиқотлари ва кузатувлари билан исботланганлиги айтилади.
«Спутник»нинг хабарига кўра, Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси АЭС бўйича референдум ўтказиш учун 32,1 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Ушбу харажатлар дунёнинг 63 мамлакатида жойлашган 78 та хорижий сайлов участкасида референдумни ўтказишни ўз ичига олади. Умумий маблағларнинг 71 фоизи барча даражадаги комиссия аъзоларининг иш ҳақига сарфланади.
Станцияни қуришда иштирок этиши мумкин бўлган компаниялар орасида Қозоғистон ҳукумати Россия, Жанубий Корея, Франция ва Хитой компанияларини танлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг