Қор кўчкиси хавфи сабаб «Қамчиқ» довони вақтинча ёпилди
Фото: ФВВ
Қор кўчкиси хавфи сабабли «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 февраль куни соат 13:00 дан А-373 Халқаро автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган.
Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
«Қамчиқ» довонини қайта очилиши бўйича вазирлик ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим этиши айтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг