Қиш кунларида баҳор нафаси
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Айни кунларда Фарғона шаҳридаги маҳаллаларда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, бу борада истиқболли ва интенсив лойиҳаларни амалга ошириш бўйича салмоқли натижаларга эришилмоқда.
Бунинг самараси сифатида маҳаллалар гулчилик, цитрус мевалар, қўзиқорин, турли кўкат ва сабзавотлар етиштиришга ихтисослашиб, оилалар қўшимча даромад манбаига эга бўляпти. Иссиқхоналарда эса йилнинг тўрт фаслида ҳам маҳсулот етиштириш имконияти яратилди.
Фарғона шаҳрининг чекка ҳудудида жойлашган «Хўжамағиз» МФЙ аҳли сабзавотчилик, чорвачилик, кўкат ва зираворлар етиштиришда миришкор ҳисобланади. Кейинги йилларда ушбу маҳалладаги хонадонларда бир ва кўп йиллик гулларни парваришлаш тобора оммалашиб бораётир.

— Оила аъзоларимиз биргаликда 25 сотих иссиқхонамизда 20 турдан ортиқ гуллар парвариши билан шуғулланамиз, — дейди «Хўжамағиз» МФЙнинг Улуғвор кўчасидаги хонадонда истиқомат қилувчи Улуғбек Тоштемиров. — Бу гулларнинг аксарияти хориждан келтирилган бўлиб, йилнинг тўрт фаслида ҳам очилади. Шу боис уларнинг харидори бисёр. Айнан гулчилик фаолияти орқали оиламиз даромади йилдан йилга яхшиланмоқда.
Иссиқхонада очилган анвойи гулларни кўриб, қиш кунларида баҳор нафасини ҳис этасиз. Эндиликда бу каби гулзорлар нафақат гўзаллик тимсоли, балки оилаларнинг муқим даромад манбаига айлангани ҳам эътиборга сазовордир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг