Қатарнинг йирик компаниялари Ўзбекистон бозорларини забт этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Қатарга ташрифи доирасида Доҳа шаҳрида Қатар Инвестициялар ва саноат вазири Муҳаммад ал-Тани ҳамда Hassad Food, Nebras Power, FITCO Detergent, Alazizya Chemicals Factory, Qatar National Cement, Power International Holding компаниялари, Қатарнинг Education Above All Foundation жамғармаси ва бошқа йирик компания раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.
Хусусан, Инвестициялар ва саноат вазири Муҳаммад ат-Тани билан бўлиб ўтган самарали суҳбат давомида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати ва сармоявий, савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича аниқ ташаббуслар кўриб чиқилди. Томонлар икки мамлакат ишбилармон доираларини алоқаларни мустаҳкамлаш, сармоявий ва саноат кооперациясини ошириш учун барча зарур чораларни кўришга ўзаро тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Қатарнинг йирик компания раҳбарлари билан ўтказилган музокараларда Қатар компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларида йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Мамлакатимизнинг сармоявий ва саноат салоҳияти намойиш этилди ва кейинги йилларда сармоявий фаолият учун яратилган қулай шароитлар қайд этилди.
Қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор келишувларга эришилди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, “яшил” энергетика, инфратузилмавий ривожланиш, маиший кимё, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда молиявий-техник ҳамкорликни ривожлантиришга келишилди.
Учрашувлар якуни Қатар ишбилармон доирасининг Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиши юқори эканлигини, Ўзбекистон тўғридан-тўғри инвестиция киритиш ва бизнес географиясини кенгайтириш учун жозибадор йўналишлардан бири эканлигини яна бир боқ тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг