Қашқадарёда болалар учун қулай ва хавфсиз дам олиш шароити яратилади
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ҳудуддаги болалар оромгоҳларини 2025 йил ёзги мавсумига тайёрлаш, уларда болаларнинг хавфсиз ва мазмунли дам олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
— Жорий йилда Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари ҳамда Шаҳрисабз шаҳридаги табиат манзарали ҳудудларда жойлашган 17 та стационар болалар оромгоҳида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 23 минг нафардан ортиқ болани дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган, — деди вилоят ҳокими Муротжон Азимов. — Болаларнинг ёзги таътилни мазмунли ва хавфсиз ўтказиши учун барча йўналишлардаги ишлар ўз вақтида, тизимли ва сифатли ташкил этилиши лозим.

Йиғилишда оромгоҳларда хавфсизлик талабларига риоя этилиши, санитария-гигиена ҳолати, инфратузилма ва ободончилик ишлари алоҳида эътиборда бўлиши қайд этилди. Болалар учун қулай ва хавфсиз спорт майдонлари, санитария узеллари, ётоқ жойлари таъмирдан чиқарилиши, мавжуд камчиликлар мониторинг қилиниб, ўз вақтида бартараф этилиши зарурлиги таъкидланди.
Масъул раҳбарларга ҳар бир оромгоҳ бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш, болаларнинг мазмунли ва хотиржам таътил олишини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- «Ўзбекистон –2030» стратегиясининг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” университети ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси биноларининг қурилишини кўздан кечирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг