Қанча хоҳласак, шунча зарба берамиз — Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга уюштирилаётган ҳужумлар яхши кетаётганини маълум қилди. У бу ҳақида «ABC News» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Оқ уй раҳбарининг фикрича, кун давомида Эронга берилган зарбалар натижасида мамлакат жиддий йўқотишларга учраган.
Трамп зарбалар қанча давом этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга «қанча хоҳласак, шунча давом этади», дея жавоб берган. Қўшма Штатлар раҳбари Эрон зарбалар оқибатида ожизланиб қолганини ҳам қўшимча қилган.
Шунингдек у, Эрон олий раҳнамосининг ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарларга ҳам муносабат билдирган.
«Менимча олий раҳнамо ҳалок бўлган. Чунки биз жуда кучли зарба бердик. Эроннинг кейинги раҳбари ким бўлишини ҳам биламиз», — деган Трамп.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Сенаторлар ва Сенат девони ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшди
- Абдулазиз Комилов Боку форумида Евроосиёнинг янги транспорт-логистика харитаси ва минтақавий хавфсизлик масалаларини илгари сурди
- Қатардан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш жараёни якунланди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг