Қаҳрамонлар жасорати ёдга олинди
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда Қуролли Кучлар фахрийлари, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия, Қоровул қўшинларидан жалб этилган ёш ҳарбийлар ва ўқувчилар иштирок этди.
Жараёнда Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз, моҳир саркардалар ва жадидлар жасорати ёдга олинди.
Сўнгра "Шон-шараф" музейида кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда Ҳарбий прокуратура ходимлари томонидан фахрийларга, ёш ҳарбийларга ва ўқувчиларга мавжуд экспонатлар, шу жумладан, ҳар бир қўшин тури бўйича тарихий маълумотлар таништирилди.
Шу билан бирга, музейдаги прокуратура бурчагида Иккинчи жаҳон урушида жасорат ва мардлик намунасини кўрсатган прокуратура органлари ходимлари, ўз навбатида, прокуратура органларининг ўша даврдаги вазифалари ва фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг