Қадимий қўрғонда театрлаштирилган томошалар намойиш этилмоқда
Жуда бой тарихга эга халқмиз. Ундан аҳоли, хусусан ёшларни ва хорижий меҳмонларни хабардор қилиш — бурчимиз. Бухорода шу ишни бажаришнинг оқилона йўлини топишди. Вилоят ҳокимлиги, маданият бошқармаси, мусиқали драма театри ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда “BUKHARA ART TURIZM” театр труппасига асос солинди.
Иқтидорли, изланувчан ижодкорлардан иборат жамоа қадимий қўрғонда «Арки олийда Амир Олимхон қабули» деб номланган адабий-бадиий, театрлаштирилган томоша намойишини бошлади. Томоша учун тарихий аҳамиятини йўқотмаган шу гўшанинг танлангани бежиз эмас. Бухоро амирлари айнан Аркда яқин-йироқдан келган элчиларни қабул қилишган, ўзаро савдо-сотиқ, маданий алоқаларни мустаҳкамлашга оид келишувларга эришилган. Бу гўша миллий урф-одатлар, анъаналар, қадриятларни намойиш этадиган маскан вазифасини ҳам ўтаган.
Томошани кузатган киши ўзини беихтиёр ўша даврга тушиб қолгандек ҳис этади. Халқлар, элатлараро тотувлик дунё учун нақадар муҳимлигини идрок қилади. Саҳна кўринишлари учун юздан зиёд либос, турли декорация ва атрибутлар тайёрлангани амирлик даври руҳини беришда асқатган.
Театрлаштирилган томоша шаҳар меҳмонларининг Бухорога бўлган қизиқишларини оширади, сайёҳлик ривожига ҳисса қўшади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг