Қадим кент байрам оғушида

20:55 29 Декабрь 2022 Жамият
726 0

Фото: Халқ сўзи

Фоторепортаж

 

Янги йил байрами барчамиз орзиқиб кутадиган, яхшилик ва қувонч, совға-саломлар улашиш айёми.

 

Байрам арафасида ҳамюртларимиз кайфиятига янада кўтаринкилик улашиш ниятида анъанага мувофиқ, Самарқанд шаҳрининг аҳоли гавжум манзиллари, яъни вилоят мусиқали драма театри олдида, Темирйўл вокзали ҳудудида, Алишер Навоий кўчасида, шунингдек, Сартепа ва Қорасув массивлари ҳамда Фарҳод, Сўлим, Кимёгарлар қўрғонларида Янги йил арчалари ўрнатилди.

Айни кунларда белгиланган режа асосида арчалар атрофида театрлаштирилган байрам томошалари, концерт дастурлари тақдим қилинмоқда.

Қорбобо, Қорқиз ва бошқа эртак қаҳрамонлари болажонларга бир олам завқ бахш этмоқда.

Байрам сайилларига чиққан каттаю кичик нигоҳидаги хотиржамлик, шодлик ва шукроналик тинч ва осуда ҳаётимизнинг ёрқин ифодасидир.

Самарқандда байрам томошалари 2023 йилнинг 5 январигача давом этади.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер