Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман — Зеленский
Архив фото
Украина президенти Владимир Зеленский Америка Қўшма Штатлари раҳбари Дональд Трампга Россиянинг Туркияда таклиф қилган музокараларига дарҳол рози бўлиш чақириғига жавоб берди.
“Мен шахсан Владимир Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман. Биз эртанги кундан бошлаб дипломатия учун зарур асос яратишга тўлиқ ва узоқ муддатли сулҳни кутмоқдамиз. Қотилликни кечиктиришнинг маъноси йўқ. Умид қиламанки, руслар бу сафар баҳона топмайди”, — дея ёзди Зеленский ўзининг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига.
“Axios” нашрининг украиналик амалдорларга асосланиб хабар беришича, Зеленский Россия ўт очишни рад этган тақдирда ҳам Истанбулга учади. Украина етакчиси аввалроқ 12 майдан бошлаб Россия ўт очишни тўлиқ тўхтатишидан умид қилаётганини айтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг