Путин Си Жинпинга Россия Украинада беш йил жанг қилишини айтган

10:50 29 Декабрь 2023 Дунё
502 0

Япон нашрининг ўз манбаларига таяниб ёзишича, Россия президенти бу ҳақда Хитой раҳбарига 2023 йил март ойида Москвага ташрифи чоғида маълум қилган.

"Бу Си Жинпинга позициясини ўзгартирмаслик ҳақида огоҳлантириш бўлган. Путин ўз сўзлари билан Хитойни Украинадаги уруш Россия учун фойдали эканига ва якунда Москва ғалаба қозонишига ишонтиришга ҳаракат қилган", дея қайд этади Nikkei.

Нашр шу маълумотларга асосланиб, Путиннинг дипломатик каналлар орқали ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларга тайёрлиги ҳақидаги сигналларни нотўғри баҳоламаслик керак деган хулосага келади.

Аввалроқ Тhe New York Times ўз манбаларига таяниб, Россия президенти сентябр ойидан бери воситачилар орқали Киев ва унинг Ғарбдаги иттифоқчиларига ўт очишни тугатишга, ҳарбий ҳаракатларни томонларнинг ҳозирги эгаллаган ҳудудлари доирасида тўхтатишга тайёрлигини билдираётганини ёзган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?