ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди

17:43 09 Февраль 2026 Спорт
367 0

Кеча, 8 февраль куни Франция 1-дивизионининг 21-тури ўйинлари якунланди. Кун доирасидаги баҳсда ПСЖ жамоаси ўз майдонида «Марсель Олимпик» клубини қабул қилди.

Учрашув 5:0 ҳисобида «парижликлар»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 12-дақиқада Усмон Дембеле томонидан очилди. Тайм якуни арафасида «Олтин тўп» соҳиби ўйиндаги иккинчи голини киритди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Факундо Медина ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Орадан икки дақиқа ўтиб Хвича Кварацхелия ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. 74-дақиқада «парижликлар»нинг кореялик футболчиси Кан Ин Ли ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа ўйин 5:0 ҳисобида якунланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?