ПСЖ 2026 йилни соврин ютиш билан бошлади
Кеча, 8 январь куни Франция Суперкубогининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда ПСЖ жамоаси «Марсель» билан куч синашди.
Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Голларга ПСЖдан Гонсало Рамос ва Усмон Дембеле, «Марсель» клубидан эса Уиллан Пачо ва Мейсон Гринвуд муаллифлик қилди.
Пенальтилар сериясида эса яна омад ПСЖга кулиб боқди. Ғолиблар сафида Рамос, Витиния, Мендеш ва Доэ аниқ зарба амалга оширди. «Марсель» клубида эса Муриллодан бошқа барча футболчининг зарбасини дарвозабон бартараф этди.
Шу тариқа ПСЖ жамоаси ўз тарихида 14 марта Франция Суперкубогида ғолиб бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг