Prom.uz онлайн савдо учун кенг платформани тақдим этади

13:19 11 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
820 0

Маҳсулот ва хизматлар онлайн гипермаркети — Prom.uz савдо қилиш ва бизнесни ривожлантириш учун қулай майдонга айланган. Интернет — онлайн дўконларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлди. Натижада анъанавий харид қилиш усуллари энди кам қўлланилмоқда. Жамиятда Онлайн харидларнинг машҳур бўлиб кетганлигига асосий сабаби бу — қулайлик.

Нимага айнан онлайн харидни танлаш кераклигини аниқлашдан олдин "қулайлик" маъносини яхшироқ кўриб чиқиш керак. Қулайлик ёки эргономика — ҳар қандай эҳтиёж ва талаблар учун фойдаланишга яроқлилик, шароитларнинг мавжудлиги, бирор нарсадан осон, ёқимли, оғирликсиз фойдаланиш имкониятлари мавжуд эканини билдиради.

Prom.uz истеъмолчилар учун қулайлиги сабаблари бир нечта:

— Қулай фойдаланиш: сайт интерфейси соддалаштирилган ва шу сабабли Prom.uz сайтини инстинктив даражада тушунишингиз мумкин. Маҳсулотлар ва хизматлар кўплаб тоифалар ва турларга ажратилган;

— Рақобат мавжудлиги: кўплаб компаниялар битта маконда жойлашганлиги компаниялар ўртасида рақобатни қўллаб-қувватлайди, шунинг учун уларнинг хизматлари ва товарлари учун талаб катта бўлади. Натижада, рақобат, ўз навбатида, юқори сифат ва нархларнинг пасайишига олиб келади;

— Осон, ёқимли ва оғир келмайдиган фойдаланиш имкониятлари: Сайт тезкор калит сўзларни қидириш механизми, шунингдек, нархларни пасайиш ёки кўтарилиш тартибида ажратиб кўрсатиш функциялари билан жиҳозланган. Натижада, бир хил маҳсулот нархларини таққослаш осон кечади. Шундай қилиб, истеъмолчи сотиб олиш учун ортиқча тўловни амалга ошириш эҳтимоли деярли нолга камаяди;

— Харидорларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондириш: Prom.uz​ ўз истеъмолчиларига ўн минглаб ассортимент туридаги маҳсулотларни тақдим этади. Харид учун керак бўлган барча нарса шу эрда. Асосийси, маҳсулот сотиб олинганидан сўнг, тугмачани бир марта босиш билан уйдан чиқмасдан, харидор ўз харидини бепул олади.

Масалан, телефон бозори — бу Ўзбекистоннинг савдо майдончаларидаги онлайн харидларнинг энг кўп қидириладиган тоифаларидан бири. Prom.uz​ уяли телефонларнинг 50 дан ортиқ турдаги брендларини тақдим этади.

Prom.uz​ савдо майдонида ушбу харид чет элдан буюртма беришга қараганда анча фойдали ва тезроқ бўлади, чунки четдан етказиб беришга кўп пул ва вақт сарфланади.

Prom.uz​ тадбиркорлар учун Ўзбекистонда онлайн савдонинг улкан имкониятларини билмайдиган ёки кўрмайдиган кўплаб тадбиркорлар бор. Умумий фикрни тушунтиришни осонлаштириш учун фақат оз қисми юзага чиқиб кўринадиган айсберг билан таққослаш мумкин. Тажрибали тадбиркорлар онлайн дўконни яратиш, ривожлантириш ва юритиб бориш жуда кўп куч ва маблағ талаб қилинишини айтишлари мумкин. Шунингдек, сайт яратилганидан сўнг фойда келтиришига ва катта трафикка эга бўлишига ҳеч қандай кафолат йўқ.

Аммо Prom.uz​ платформасида бизнесингизни рўйхатдан ўтказишда сиз ўзингизнинг веб-сайтингизни 10 дақиқада аниқ кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда, кўплаб сарлавҳаларга ажратилган ҳолатда, маълумотлар, товарлар ва хизматлар нархларини нашр этиш имкониятига эга бўлган ҳолда яратишингиз мумкин.

Натижада, тадбиркор замонавий веб-сайтни бепул қўлга киритади, Prom.uz​да веб-сайт қурилишидаги барча замонавий тенденциялар ҳисобга олинган: ижтимоий тармоқлар билан интеграция қилиш имконияти ва СEО тадбирлари комплекси олдиндан ўйлаб чиқилган. Ҳамда, энг муҳими, сиз ўзингизнинг сайтингизни ташқи ёрдамисиз бошқаришингиз мумкин.

Бундан ташқари, сайтнинг рекламаси ҳақида безовта бўлишга ҳожат йўқ, чунки Prom.uz​ сайти аллақачон ўзининг кўплаб мижозларига эга ва нашр этилган барча маҳсулотлар автоматик равишда каталогга киритилади.

Ушбу босқичда табиий савол туғилади: "Харидорлар менинг маҳсулотимни кўришадими, чунки Prom.uz​да бошқа кўплаб компаниялар мавжуд? Ва қандай қилиб юқори позицияларга чиқиш мумкин?" 
Асосийси, бу маълумотлар аниқ бўлиши керак. Шу сабабли, қонуний равишда ишлайдиган компаниялар учун Prom.uz​да "Ишончли компания" махсус статуси мавжуд, у рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси билан бирга берилади, бу эса ташкилотнинг рейтингини 50 поғонага кўтариб, намойиш этишда устуворликни оширади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?