Президент Янгийўлдаги қуёш панеллари ишлаб чиқариш корхонасида бўлди
Фото: Президент матбуот хизмати
«Тинчлик» кичик саноат зонасига ташриф чоғида Президент Шавкат Мирзиёев «Enter Green Solar» корхонасида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Янгийўл туманидаги «Тинчлик» кичик саноат зонаси Тошкент вилояти иқтисодиётида ўзига хос ўринга эга. Бу ердаги корхоналарда маҳаллийлаштирилган, бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Аҳоли ва иқтисодиёт ўсиши билан энергия манбаларига талаб кўпаймоқда. Масалан, сўнгги тўрт йилда Тошкент вилоятида электр истеъмоли 20 фоиз ошган. Бу борадаги танқисликни қоплаш мақсадида умумий қиймати 1,5 миллиард доллар, қуввати 805 мегаваттдан ортиқ бўлган 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бунда «яшил» энергетика манбаларига кенг ўрин берилган. «Тинчлик» кичик саноат зонасидаги «Enter Green Solar» корхонасида бунинг учун зарур қуёш панеллари ҳамда турли хил кабеллар ишлаб чиқарилади.
Давлатимиз раҳбари саноат зонасига ташрифи чоғида мазкур лойиҳа билан ҳам танишди.
«Бундай юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқараётган маҳаллий корхоналаримизни қўллаб-қувватлаб, фаолиятини кенгайтиришига янада кўпроқ шароит яратишимиз керак», деди Шавкат Мирзиёев.
Умумий қиймати 7 миллион доллар бўлган мазкур корхонага Италиянинг «Ecoprogetti» компанияси ускуналари ўрнатилган. Улар асосида йилига 377 минг дона юқори сифатли қуёш панели ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Корхонанинг ўзида ҳам қуввати 125 киловатт бўлган панеллар қўйилган. Бу ерда 100 киши меҳнат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг