Президент шифокорларнинг аҳолига, айниқса, болаларга ҳалигача антибиотикларни пала-партиш қўллаб келаётганини танқид қилди
Давлат раҳбари бу ишларнинг аҳволини аниқ мисоллар асосида таҳлил қилди.
Мисол учун, охирги беш йилда ошқозон касалликлари 1,5 баробар қисқарган бўлсада, Қашқадарё ва Навоийда деярли ўзгариш бўлмаган. Яккабоғда шифокорларга бўлган мурожаатларнинг 33 фоизи, Ғузорда 29 фоизи, Косон ва Миришкорда эса 25 фоизи ошқозон-ичак касалликлари билан боғлиқ.
Шифокорларимиз аҳолига, айниқса, болаларга ҳалигача антибиотикларни пала-партиш қўллаб келаётгани танқид қилинди. Туманларга тушиб, шифохона ва поликлиникадаги врачларга қайси дори мумкин, қайси бири мумкин эмаслигини ўргатиш ишлари суст.
Бошқа бир мисол, буйрак касалликларининг улуши Қорақалпоғистон, Хоразм, Фарғона ва Андижонда республика кўрсаткичидан 40-50 фоизга юқори.
Мазкур ҳудудларда бу касалликлар йиллар давомида камаймасдан келаётгани Урология маркази ва Нефрология маркази раҳбариятини хавотирга солиши, улар пастга тушиб, буйрак касалликларининг олдини олишни ўргатиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг