Президент сайловини ўтказувчи 5-Навоий округ комиссиясининг илк йиғилиши ўтказилди

Йиғилишни округ комиссияси раиси Н.М. Тоғаева кириш сўзи билан очиб, округ комиссияси ўз фаолиятини қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик тамойиллари асосида ташкил этиши , комиссия қарорлари очиқ овоз бериш орқали комиссия умумий таркибининг кўпчилик овози билан қабул қилинишини таъкидлади.
Йиғилишда дастлаб, Округ сайлов комиссиясининг барча аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди. Шундан сўнг, комиссия аъзолари кун тартибидаги ташкилий масалаларни кўриб чиқдилар. Мазкур муҳим сиёсий тадбирни қонунчиликда белгиланган муддатларда босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида 5- Навоий округ комиссиясининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режаси комиссия аъзолари эътиборига ҳавола этилиб, ушбу режа барча жараёнларни тўғри ва самарали ташкил этиш, мавжуд куч ва имкониятларни оқилона тақсимлаш ҳамда йўналтиришда муҳим омил эканлиги таъкидланди. Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5- Навоий округ комиссиясининг “ Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича иш ва календарь режаси” комиссия аъзолари томонидан тасдиқланди.
Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масалаларда Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида округ комиссияси аъзоларининг навбатчилик жадвалини тасдиқлаш, 5- Навоий округ комиссияси ҳудудида 413та участка сайлов комиссиялари тузиш, округ комиссиясининг иш ҳужжатлари номенклатураси тўғрисидаги масалалари кўриб чиқилиб, округ комиссияси аъзолари томонидан тасдиқланди.
Йиғилишда шунингдек, 5- Навоий округ комиссияси ҳузуридаги Матбуот марказининг тўрт нафар журналистдан иборат таркиби тасдиқланди.
Йиғилишда округ комиссиялари аъзолари кўриб чиқилган ҳар бир масала бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, мажлис якуни билан кун тартибидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5- Навоий округ комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг