Президент халқаро спорт ташкилотлари раҳбарларини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни Бутунжаҳон сузиш федерацияси раҳбари, Осиё Олимпия кенгаши бош директори Ҳусайн ал-Мусаллам ва Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси биринчи вице-президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Сонийни қабул қилди.
Спорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда профессионал ва оммавий спортни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув аввалида Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон етакчисига Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ушбу халқаро спорт ташкилотлари билан амалий ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.
Бутунжаҳон сузиш федерацияси билан шерикликни мустаҳкамлаш, мутахассислар тайёрлаш бўйича дастурларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда сув спорти турлари учун замонавий ва ҳаммабоп инфратузилма яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мамлакатимизда йирик халқаро мусобақалар, Осиё Олимпия кенгаши Ассамблеяси йиғилиши ва Олимпия қўмиталари ассоциациясининг йирик тадбирларини ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг