Президент давлат стипендиясига номзодлар учун навбатдаги имтиҳон қачон ўтказилиши айтилди
Президент давлат стипендиясига номзодлар учун навбатдаги имтиҳон санаси белгиланди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Маълумки, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура босқичи талабалари орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига номзодлар учун имтиҳонлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Номзодларнинг Ахборот технологиялари, Хорижий тиллар ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича билим даражасини аниқлаш учун тест синовлари 2026 йил 27 январь куни соат 09:00 да Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида ўтказилади.
Талабгорлардан тест синовлари бўлиб ўтадиган ҳудудга соат 27 январь куни 08:30 дан кеч қолмасдан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт ёки ID карта) билан етиб келишлари сўралади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 12-уй.
Геолокация: https://goo.gl/maps/kD9Jdsu3ePGX8fzW9.
Маълумот учун, белгиланган вақтдан кечиккан талабгорлар тест синовига киритилмайди ва қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг