Пора ўтмади, аксинча...
Иллюстратив фото
Қинғирлик ҳар доим ноқонуний ҳаракатларга эшик очади. Айниқса, гиёҳвандлик моддаларини ташиш, сотиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ жиноий ҳаракатлар, албатта, бир куни фош этилиб, жиноятчига нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан ҳушёрлик билан бирга ҳалоллик ва қатъиятлилик каби фазилатларни ҳам талаб этади.
Яқинда Навоий вилоятининг «Самарқанд» мунтазам йўл патруль хизмати масканида ўз ишини олиб бораётган Кармана тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили Б. Раҳимов томонидан фуқаро К.М. тўхтатилиб текширилганида, «гашиш» ва «героин» гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтаётгани аниқланди. Ашёвий далиллар тадбир иштирокчилари томонидан олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Бироқ суднинг қора курсиси кўз олдига келган К.М. жиноят иши ҳужжатларини «босди-босди» қилиш ва уни қўйиб юборишлари учун тезкор ходимга минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилди.
Б. Раҳимов мазкур ҳаракатлар қонунга зид эканлиги ҳамда ҳолатни оғирлаштиришга олиб келишини айтса ҳам, К.М. пора таклиф қилишда давом этди. Тезкор ходимнинг билдиргисига асосан Шахсий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.М айтилган пуллардан 500 АҚШ доллари ҳамда 498 минг сўмини бераётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тезкор ходимнинг ўз касбига садоқати ва масъулияти туфайли бир неча хонадонга кулфат келтирувчи гиёҳвандлик моддалари айланишдан олиниб, у сабаб содир бўлиш эҳтимолидаги бир қатор жиноятларнинг олди олинди.
Тезкор ходим Б. Раҳимов Навоий вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи асосида пул мукофоти билан тақдирланди.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг