Польша Европадаги энг йирик армияни барпо этмоқда

00:39 12 Март 2023 Дунё
1063 0

Фото: Reuters

Польша Европадаги энг йирик қуруқликдаги армияни барпо этмоқда. Бу ҳақда Буюк Британиянинг "The Telegraph" нашри хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, Польша ҳукумати мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 4 фоизини мудофаа соҳасига сарфлаш ниятида. Бу НАТОнинг ўртача стандартларидан икки баравар кўп.

Бундан ташқари, Польшани модернизация қилиш дастури асосида Жанубий Кореядан 1000 та танк, 48 та FA-50 жанговар самолётларини, АҚШдан 250 та танк, 600 та ўзиюрар гаубица, 18 та HIMARS мосламаси, 288 та MLRS ракета тизими, шунингдек, 96 та AH-64E Apache вертолётлари сотиб олишни ўз ичига олади.

Нашрнинг ёзишича, умумий ҳисобда Польша 2035 йилгача 117 миллиард доллардан ортиқ қурол етказиб беришга буюртма берган, 2023 йил учун мудофаа бюджети эса максимал 26 миллиард долларни ташкил этади. Бундан ташқари, Польша армия сонини икки баробарга 300 000 кишигача ошириш ниятида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер