Пойтахтнинг «Уч қаҳрамон» бозорида катта ёнғин содир бўлди
11 август куни тунда Тошкент туманида жойлашган «Уч қаҳрамон» бозорида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, соат 02:22 да Тошкент вилояти ФВБга бозор ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи 7 дақиқада етиб борган.
Ёнғин соат 03:24 да қуршаб олинган ва 04:46 да бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Аввалроқ «Чорсу» бозоридаги дўконлар ёниб кетгани тўғрисида хабар қилинганди. 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ўтни ўчиришга жалб этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг