Пойтахтдаги қурилиш маҳсулотлари бозорида йирик ёнғин содир бўлди (+видео)

11:44 21 Февраль 2026 Жамият
429 0

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги бозорларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Унда айтилишича, ёнғин бугун, 21 февраль куни соат 05:09 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Қовунчи кўчасида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сотиш бозорида содир бўлган.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 112-тизими орқали ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатга асосан, қутқарув бўлинмалари соат 05:18 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:38 да ўраб олинган ва 06:00 да тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бозор ҳудудидаги 200 кв.м майдонда жойлашган ром ва эшик маҳсулотлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг ёнғинни тезкорлик билан бартараф этиши натижасида бозорнинг 2000 кв.м майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.

Маълум бўлишича, бозор маъмурияти туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш юзасидан кафолат хати тақдим этган. Бироқ, афсуски, ушбу қоидабузарликлар ўз вақтида тўлиқ бартараф этилмагани оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?