Пиллакорлар ғайрати

12:45 12 Май 2025 Жамият
207 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилоятида 2025 йилнинг биринчи баҳорги мавсумида жами 38 минг 100 қути ипак қурти боқилмоқда. Бу орқали 2 минг 286 тонна пилла хомашёсини етиштириш режалаштирилган.

Айни кунларда етиштирилган кумуш толани териб олиш ишлари қизғин паллага кирган. Хусусан, Термиз тумани пиллакорларига мавсумда 2 минг 572 қути ипак қурти тарқатилганди. Улар 154,3 тонна қимматбаҳо пилла хомашёси топширишни мўлжалламоқда. Ҳозирда хонадонларда қизғин терим ишлари кетмоқда.

Мазкур жараёнда касаначи пилла етиштирувчилар, фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари фаол иштирок этмоқда. Эътиборлиси, ушбу йўналишга 3 минг 115 нафар ишсиз хотин-қиз жалб этилган. Туманда илғор пиллакорлар меҳнати муносиб рағбатлантирилиб, эсдалик совғалари топширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер