«Пиар» ва ҳаёт
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Машҳур адибимиз Абдулла Қаҳҳор ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида «эртаю кеч бизнинг ғийбатимизни қиладиган, тирноғигача бизга қарши заҳарга тўлиб кетган баъзи бир чет эл радиоси бизнинг ҳақимизда ёлғон гапларни ростга ўхшатиб гапиради. Бизнинг радиомиз эса мавжуд ҳақиқатни удда қилиб айтолмайди»(«Радио ходимлари билан суҳбат» 1965 йил), дея ёзган эди.
Бугунги кун кишисининг ахборот олиш манбалари кўп. Адибнинг эътирозлари эса ҳамон долзарблигини йўқотганича йўқ. Янги Ўзбекистондаги ўзгариш ва янгиланишлар турли халқаро минбарларда мамнуният билан эътироф этилмоқда. Бироқ матбуотимиз, айниқса, турли идора ва ташкилотларнинг ахборот хизматлари бугун расмий муносабат ва раҳбарнинг кундалигини ёритишдан нарига ўтолмаяпти.
Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида вилоят ташкилот ва муассасалари матбуот котиблари ҳамда журналистлар учун ташкил этилган семинарда шу хусусда сўз борди.
— Бугунги кунда давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказишда туман (шаҳар) ҳокимликлари, корхона ва ташкилот ахборот хизматлари ўз ўрнини тўлақонли эгаллаб ололдими, деган савол туғилади, — дейди АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи Дилшод Мамаражабов. — Бунинг учун идоранинг сайтини раҳбарнинг қаерга боргани билан кунда бир янгилаб туришнинг ўзигина кифоя эмас. Албатта, бу хизмат энг аввало матбуот котибларининг ўзидан дахлдорлик ҳиссини талаб этади. Бугун улардан ҳеч ким «пиар» талаб қилмайди. Қолаверса, «пиар» тўла ҳаёт ҳақиқати эмас.
Семинарда ҳозирги кунда ахборот сиёсати масаласида мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, ҳамкорликда ишлаш истиқболлари тўғрисида сўз юритилди.



Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг