Пандемия даврида туберкулёздан ўлим кўрсаткичлари ошган — ЖССТ

12:00 08 Ноябрь 2023 Дунё
257 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, коронавирус пандемияси даврида дунёда туберкулёздан ўлим кўрсаткичлари сезиларли даражада ошган.

Хусусан, 2020-2022 йилларда сил хасталиги туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони аввалги йилларга нисбатан 500 минг нафарга кўпайган.

Ўз навбатида, касалланиш ҳолатлари ҳам ортган. Масалан, 2021 йилда жаҳон бўйича 10,3 миллион кишига туберкулёз ташхиси қўйилган бўлса, ўтган йили 10,6 миллион одамда сил хасталиги аниқланган.

Рўйхатга олинган беморлардан 7,5 миллион нафари биринчи марта туберкулёзга чалинганлардир. Бу — 1995 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?