“Пахтакор” ва “Нефтчи”дан навбатдаги ғалабалар

12:32 05 Апрель 2026 Спорт
322 0

Кеча, 4 апрель куни Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тур ўйинлари якунланди. Турнинг сўнгги кунида мухлислар 3 та ўйинга гувоҳ бўлишди.

Дастлабки ўйинда “Пахтакор” клуби ўз майдонида ОКМКни қабул қилди. Учрашув 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга ғолиблардан Фламарион, Достон Ҳамдамов ва Муҳаммадқодир Ҳамралиев муаллифлик қилди. ОКМКнинг ягона жавоб голи эса Азиз Холмуродов ҳисобига ёзилди.

Куннинг иккинчи ўйинида “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида чемпионат етакчиси “Нефтчи” клубини қабул қилди. Учрашув 4:0 ҳисобида “фарғоналиклар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Зоран Марушич (2 та), Икром Алибоев ва Алишер Одилов муаллифлик қилди.

Турни якунлаб берган ўйинда “Сурхон” клуби ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди. Учрашув 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга ғолиблардан Стефан Чинеду (2 та) ва Суннатилло Абдуллажонов муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона жавоб голи эса Шаҳзод Убайдуллаев ҳисобига ёзилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер