Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасида махфий туннель аниқланди
Қозоғистон жанубидан Ўзбекистонга олиб борувчи нефть маҳсулотларини контрабанда қилиш учун фойдаланилган туннель топилди. Бу ҳақида Туркистон вилояти прокуратураси маълум қилган.
Икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус операция ўтказди, жараён давомида трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
«Бир гуруҳ шахслар томонидан Қозоғистон—Ўзбекистон чегарасида 450 метр узунликдаги туннель ётқизилган. Ушбу туннел орқали ҳар куни 5-7 тонна ёқилғи-мойлаш материаллари контрабанда йўли билан олиб чиқилган. Ноқонуний фаолият тахминан икки ой давом этган.», дейилади вилоят прокуратураси хабарида.
Трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ таркибида Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг