Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: «Дунё»
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг янги элчиси — Бахтиёр Ибрагимов 51 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Россия ташқи савдо академиясини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) марказий аппаратида бошлаган. Ибрагимов у ерда етакчи, бош мутахассис, вазир ёрдамчиси, бош бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2001 йилда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига биринчи котиб, сўнгра савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишга юборилган.
Хорижий хизмат сафаридан қайтгач, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қошидаги иқтисодий тузилмаларда, Вазирлар Маҳкамасида шўба мудири сифатида фаолият юритган.
2019−2022 йилларда Бирлашган Араб Амирликларида элчи бўлган. Шунингдек, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Бахтиёр Ибрагимов 2018−2024 йилларда Қозоғистонда элчи бўлиб ишлаган Саидикром Ниёзхўжаев ўрнига тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг