Ўзбекистоннинг Норвегиядаги янги тайинланган элчиси мамлакат Қироли Харальд V га ишонч ёрлиқларини топширди

15 май куни Ўзбекистоннинг Норвегиядаги янги тайинланган элчиси Раҳматулла Нуримбетов ушбу мамлакат Қироли Харальд V га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон ва Норвегия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, технологик ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирди.
Мулоқотда, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши кураш, «яшил» энергетикани ривожлантириш, қашшоқликни камайтириш, аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш каби глобал ва муҳим йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари алоҳида қайд этилди. Ушбу соҳаларда икки давлат ўртасида салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Норвегия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 июнда ўрнатилган. Раҳматулла Нуримбетов эса 2024 йил 15 октябрда Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси сифатида Стокгольм шаҳрига борган ва 4 декабрь куни Швеция Қироли Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Энди у икки мамлакатда ҳам дипломатик ваколатга эга элчи сифатида фаолият юритмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг