Ўзбекистоннинг энг кўп одам яшайдиган ҳудуди қайси?
Самарқанд (4,31 млн) ва Фарғона (4,16 млн) вилоятлари Ўзбекистоннинг аҳолиси сони энг кўп ҳудудларидир. Буни Миллий статистика қўмитаси маълум қилган.
2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра, республикамиз ҳудудларининг доимий аҳолиси сони бўйича 3-ўринда 3 656 минг киши билан Қашқадарё турибди. Ундан кейинги ўринларни 3 474,1 минг киши билан Андижон, 3 144,8 минг аҳоли билан Наманган вилояти, 3 128,5 минг киши билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (3 121,5 минг) эгаллаган.
Бундан ташқари, Сурхондарёда 2 959,8 минг, Бухорода 2 082,8 минг, Хоразм вилоятида 2 039,6 минг, Қорақалпоғистон Республикасида 2 035,1 минг, Жиззахда 1 544,3 минг, Навоий вилоятида 1 099,2 минг ва Сирдарёда 934,5 минг киши истиқомат қилиши хабар қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг