Ўзбекистонликлар 5 ойда сабзи экспортидан 5,6 миллион АҚШ доллари ишлаб олди
Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-май ойларида қиймати 5,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 28 минг 348 тонна сабзи экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, мазкур давр мобайнида Ўзбекистондан энг кўп сабзи Қирғиз Республикасига етказиб берилган — 14 минг 990 тонна.
Шунингдек, Қозоғистонга 7 минг 197 тонна, Россияга 5 минг 989 тонна сабзи экспорт қилинган. Шунингдек, Украинага 64 тонна, Тожикистонга 61 тонна ва бошқа давлатларга 47 тонна сабзи юборилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон сабзи етиштириш ва уни экспорт қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Сабзи асосан қўшни мамлакатлар ва Россия бозорларида харидор топмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг