Ўзбекистонлик 2 спортчи 1,3 миллиард сўмдан ортиқ пул ишлаб олди
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўн кун давомида бўлиб ўтган 750 минг АҚШ доллари соврин жамғармасига эга «Freestyle Chess Grand Slam» шахмат турнири ўз ниҳоясига етди. Мазкур мусобақада жаҳоннинг энг кучли 10 нафар гроссмейстери иштирок этиб, чемпионлик учун кураш олиб борди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов ҳимоя қилди.
Жавоҳир Синдаров мусобақага турнир стартига оз қолганда қўшилди. У ўз иштирокини афсонавий ҳинд шахматчиси Вишванатан Ананднинг ўрнини эгаллаб бошлади. Синдаров ушбу турнирга саралаш босқичида ажойиб натижа кўрсатгани учун Германияга таклиф қилинди. Қизиқ томони, саралаш финалида Синдаровни таслим этган россиялик шахматчи Владимир Федосеев турнирни охирги ўринда якунлади.
Учинчи ўрин учун кечган беллашувда Жавоҳир Синдаров Норвегиялик Магнус Карлсенга имкониятни бой бериб қўйди. Бу беллашувда Синдаровда чарчоқ аломатлари сезилди. Бир кун аввал у ярим финалда Фабиано Каруанага қарши 7 партия давом этган, 6 соатдан ортиқ вақтни қамраб олган баҳсда иштирок этганди. Бу оғир ўйин нафақат Синдаровга, балки финалда ўйнаган Каруанага ҳам таъсир кўрсатди.
Нодирбек Абдусатторов эса 5-ўрин учун курашда америкалик Ҳикару Накамурага имкониятни бой берди. Таҗрибали Накамура жаҳон рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган шахматчи сифатида мусобақада катта таассурот қолдирди.
Шу тариқа, Жавоҳир Синдаров «Freestyle Chess Grand Slam» турнирини 4-ўрин билан якунлади ва 60 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотга эга бўлди. Нодирбек Абдусатторов 40 минг АҚШ доллар мукофот пулини қўлга киритди. Магнус Карлсен 3-ўринни эгаллаб, 100 минг долларга эга бўлди.
Турнирнинг ҳал қилувчи финалида Фабиано Каруана ва Винсент Кеймер ўзаро беллашди. Каруана 20 ёшли германиялик шахматчи Кеймерга 0,5:1,5 ҳисобида ютқазиб қўйди. Натижада, Винсент Кеймер Германияда ўтган мусобақанинг чемпионига айланиб, 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотни қўлга киритди. Каруана эса 140 минг доллар мукофот билан кифояланди.
Бу мусобақа ўзбек шахматчилари учун муҳим тажриба мактаби бўлиб хизмат қилди ва улар ўз маҳоратларини янада ошириш имконига эга бўлдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг