Ўзбекистон—Хитой минтақавий форуми
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд Ўзбекистон—Хитой иккинчи ҳудудлараро форумига мезбонлик қиляпти. Ушбу анжуманда икки томон ҳукумат аъзолари, ҳудудлар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Хитой Халқ Сиёсий маслаҳат Кенгашининг 14-чақириқ йиғилиши раисининг ўринбосари, ШҲТнинг қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шэнь Юэюэ хоним, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганлигини таъкидлади.

Тадбир доирасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инновациялар ва яшил иқтисодиёт бўйича бизнес-форум ўтказилмоқда. Панель сессиялар давомида Таълим ва технологиялар соҳасида инновацион ҳамкорлик форуми, Замонавий қишлоқ хўжалик форуми ва Аёлларнинг инновациялар ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳамкорлик форуми ҳам бўлиб ўтяпти.
Бундан ташқари, икки мамлакат миллий маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилган. Бугунги форумда қатор истиқболли ҳамкорлик битимлари имзоланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг