Ўзбекистонда янги туристик йўналишлар очилмоқда
Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятининг туман ва шаҳарларини боғловчи “Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси” ҳамда Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб “Қалъалар ҳалқаси” туристик йўналишлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
“Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси” туристик йўналиши жами Фарғонада 22 та, Андижонда 18 та ва Наманганда 17 та ташриф объектларини ўз ичига олган.
Водийга ташриф буюрган туристларни аниқ маршрут асосида кутиб олинади. Сайёҳларга қизиқарли манзиллар тақдим этилади. Меҳмонлар “Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси” туристик йўналишида жойлашган маданий мерос объектлари, эко- ва агротуризм объектлари, кўнгилочар масканлар ва ҳунармандчилик марказлари билан яқиндан танишади.
Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб “Қалъалар ҳалқаси” туристик йўналиши хорижлик ва маҳаллий сайёҳларга юртимизда жойлашган қадимий қалъалар — Ичан Қалъа, Улли Ҳовли, Қалажиқ қалъа, Сулаймон қалъа, Тошқалъа, Аязқалъа, Тупроққалъа ва Элликқалъа тарихи билан яқиндан танишишга имконият яратади.
Қайд этилишича, мазкур туристик йўналишлар мамлакатнинг қадимий қадамжоларига хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ва Ўзбекистон туризм салоҳиятини оширишга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг