Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча?
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5 миллион 796,1 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга, 2021 йилга қараганда эса икки бараварга юқори.
Январь март ойларида ҳудудлар кесимида энг юқори иш ҳақи 9,88 миллион сўм билан Тошкент шаҳрига тўғри келди. Иккинчи ўринда эса 7,33 миллион сўм билан Навоий, ундан сўнг эса 5,43 миллион сўм ойлик билан Тошкент вилояти турибди. Ўртача иш ҳақи энг паст ҳудуд бўлса 4,08 миллион сўм билан Қашқадарё вилоятида қайд этилди.
2025 йилнинг илк уч ойида соҳалар кесимида энг юқори ўсиш ахборот ва алоқа соҳасида кузатилиб, ўртача ойлик иш ҳақи 14,81 миллион сўмга етди. Бу даврда энг паст иш ҳақи 3,62 миллион сўм билан соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида кузатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг