Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 55 мингга яқинлашди

2020 йил 26 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 953 (+134) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
71 нафари Тошкент вилоятида;
49 нафари Тошкент шаҳрида;
14 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун:
Тошкент шаҳрида 308 нафар;
Тошкент вилоятида 108 нафар;
Наманган вилоятида 30 нафар;
Андижон вилоятида ҳам 16 нафар;
Жиззах вилоятида ҳам 16 нафар;
Қашқадарё вилоятида 12 нафар;
Самарқанд вилоятида 10 нафар;
Хоразм вилоятида 4 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 51 458 (+504) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 041 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг