Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об ҳаво кузатилади?

16:59 10 Май 2021 Жамият
1297 0

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг жануби-шарқий ҳудудлари нам ва беқарор ҳаво массалари таъсири остида бўлади.

10 май, душанба, кундуз куни республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёмғир кечқурун ёғиши мумкин. Шимолий ҳудудларда ва республиканинг энг жанубида ёғингарчилик кутилмайди.

Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача республиканинг текислик ҳудудлари бўйича, асосан, қуруқ об-ҳаво бўлади.

Тоғолди ва тоғли туманларда ҳафта давомида баъзи жойларда момақалдироқ кузатилади, ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Айрим кунларда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража илиқ атрофида бўлади. Қайд этилишича, бундай ҳарорат май ойининг ўртаси учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер