Ўзбекистонда фаолият юритаётган МЧЖлар сони очиқланди

19:41 14 Февраль 2026 Иқтисодиёт
460 0

2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда 415,2 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича тақсимланган:

  • Масъулияти чекланган жамият – 327 495 та (78,9 фоиз);
  • Хусусий корхоналар – 47 179 та (11,4 фоиз);
  • Оилавий корхоналар – 36 440 та (8,8 фоиз);
  • Акциядорлик жамияти – 634 та (0,1 фоиз);
  • Бошқалар – 3 436 та (0,8 фоиз).

Мавжуд тижорат ташкилотлардан 327,5 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 78,9 фоизини ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?