Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди

16:05 15 Июль 2025 Иқтисодиёт
272 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 78,98 сўмга ошди ва 12 778,12 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 83,40 сўмга ортди ва 14 931,23 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли эса 1,85 сўмга кўпайиб, 164,01 сўмни ташкил этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?