Ўзбекистонда “ЧЕТРА” бренди остида тракторлар ишлаб чиқарилади

Саид РАҲМОНОВ / “Халқ сўзи“, Тошкент. Ўзбекистонда “ЧЕТРА“ бренди остида тракторлар ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик I Форумининг шўъба мажлисида маълум қилинди.
- Ўзбекистон — иқтисодиёти тез ривожланаётган давлат, - деди Россиянинг “Промтрактор” МЧЖ бош директори Владимир Антонов. - Биз ҳамкорликда юртингизда тракторлар, шунингдек, занжирли экскаваторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Бизнинг компаниямиз 1975 йилда ташкил этилган бўлиб, у йилига 27,5 мингта техника, жумладан, етти моделдаги бульдозерлар ишлаб чиқариш қувватига эга.
“Ўзбекистон - Россия ҳудудлараро ҳамкорликнинг янги босқичи: лойиҳалар ва кластерлар“ мавзусидаги мазкур шўъба мажлисида Ўзбекистон ҳудудларининг саноат салоҳияти, эркин иқтисодий зоналарда чет эллик инвесторларга тақдим этиладиган имтиёзлар, кластер усулида ташкил этилган замонавий ишлаб чиқариш мажмуалари ҳақида маълумотлар берилди. Ўз навбатида, Россияда худди шу йўналишдаги ислоҳотлар билан танишилди.
Якунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Россия кластерлар ва технопарклар ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг