Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар?

14:31 14 Октябр 2021 Жамият
798 0

Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар? Бу саволга Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали орқали маълумот берилди.

Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар? деган саволга деярли барча аёллар кўп деб жавоб беришади. Кўпчилик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бир йигитга нечтадир қиз тўғри келади деб изоҳлар қолдиришди. Лекин ишонинг ростанам эркаклар сони кўп. Охирги йилларда ўғил болалар туғилиши кўпайган. Айнан шунинг ҳисобига республикамизда аёллар сонига нисбатан эркаклар сони ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 35 079 190 кишини ташкил этмоқда.

АЁЛЛАР СОНИ – 17 432 730 нафар

ЭРКАКЛАР СОНИ – 17 646 460 нафар

Эркаклар сони аёлларга қараганда 213 730 нафарга кўп.

Аёл раҳбарлар бошқарувида 36 295 та кичик корхона ва микрофирмалар мавжуд.

Иқтисодиёт тармоқларида 5,5 млн. нафар аёллар ишламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?