Ўзбекистонда 9 та дарахт халқаро ноёб дарахтлар рўйхатига киритилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан яна 9 та ноёб дарахт «MonumentalTress.com» халқаро рўйхатига номзод этиб киритилди.
Улар орасида Қорақалпоғистондаги 100 йилдан ошган 5 та қайрағоч, Жиззах шаҳридаги 200 йилдан ошган тут, Каттақўрғон шаҳридаги 250-300 ёшли тут дарахти, Нарпай туманидаги 450 йиллик ҳамда Паяриқ туманидаги 1000 ёшдан ошган чинор дарахтлари бор.
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур халқаро рўйхатга ўз табиий мерос объектларини киритган биринчи ва МДҲ давлатлари орасида учинчи давлатга айланди. Бундан аввалроқ Россия ва Озарбайжон ҳам бу рўйхатга кирган.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Жиззах вилояти Фориш туманидаги 1500 ёшли шарқ биотаси дарахти ҳам «MonumentalTress.com» рўйхатига киритилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг