Ўзбекистонда 6 та божхона пости ёпилаётгани рад этилди

17:17 09 Январь 2026 Жамият
611 0

Фото: Божхона қўмитаси

Ижтимоий тармоқларда айрим чегара божхона постлари фаолияти тугатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Божхона қўмитаси мазкур хабарларни рад этиб, вазият юзасидан тушунтириш берди.

Қайд этилишича, Президентимизнинг 2025 йил 17 декабрдаги «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-250 сон Фармони билан қуйидаги 6 та божхона пости ва пунктида синов тариқасида 2026 йил 31 декабрга қадар автотранспорт воситаларининг кўздан кечируви чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши белгиланган:

• «Боботоғ» божхона пункти;

• «Учтўрғон» чегара божхона пости;

• «Поп» чегара божхона пости;

• «Ровот» чегара божхона пости;

• «Риштон» чегара божхона пости;

• «Бекобод авто» чегара божхона пости.

Таъкидланишича, бу ушбу божхона постлари тугатилишини эмас, балки бир бирини такрорловчи функцияларнинг қисқартирилиши ҳисобига айрим божхона назорати тартиб-таомиллари чегара қўшинларига ўтказилишини англатади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер