Ўзбекистонда 6 ойда 3,8 минг киши коррупцияга оид жиноят содир этган

Фото: Zakon.kz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2024 йилнинг ўтган ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчилик таҳлилини эълон қилди.
Таҳлилларга кўра, мазкур даврда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.
«Жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайган», дейилади агентлик хабарида
Жумладан:
- тижорат банкларида 146 (186);
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 145 (177);
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 122 (128);
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида 52 (64);
- Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 (40);
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги 30 (33) нафар ходимлар томонидан коррупцион жиноятлар содир этилган.
Шунингдек, таълим тизими ва маҳаллий ҳокимликларда ишловчи ходимлар ўртасида коррупцион жиноятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кўпайган:
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237);
- давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153);
- маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг