Ўзбекистон ва Хитой муносабатларида Туризм салоҳиятининг ривожи
Хитой Халқ Республикасининг Маданият ва туризм вазири ўринбосари ва Хитой миллий маданий мероси бошқармаси раиси Жаноб Ли Чун бошчилигидаги делегация “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига ташриф буюрди.
Юқори лавозимли меҳмонларни Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва университетнинг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Жулибой Элтазаровлар кутиб олдилар. Учрашувда Туризм қўмитаси раиси У. Шадиев икки давлат ўртасида туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ва келажакда кадрлар етиштириш, ҳамда малака оширишда Хитойлик мутахассисларни кўпроқ жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлади.
Делегация меҳмонлари “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида яратилган шарт шароитлар билан танишдилар. Шу ўринда, жаноб Ли Чун Хитой Ҳукумати Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг