Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Канадани мағлуб этди

09:21 07 Сентябр 2025 Спорт
1852 0

Испанияда бўлиб ўтаётган U-17 терма жамоалари ўртасидаги халқаро турнирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси навбатдаги учрашувини ўтказди.

6 сентябрь куни Ислом Исмоилов бошқарувидаги ёшларимиз Канадага қарши майдонга тушди. Дастлабки турда Англияга мағлуб бўлган Ўзбекистон термаси бу сафар яхшироқ ўйин кўрсатди.

Беллашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. «Пахтакор» яримҳимоячиси Абдусамад Саидов ва «Бунёдкор» ҳужумчиси Садриддин Ҳасанов гол муаллифлари бўлишди.

Мусобақа қоидаларига кўра, дурангдан сўнг пенальтилар серияси ўтказилди ва унда Исмоилов шогирдлари 6:5 ҳисобида зафар қучди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақадаги сўнгги ўйинини 9 сентябрь куни Марокашга қарши ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?