Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга давлат ташрифи якунланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.
Давлатимиз раҳбари 2 июль куни Боку шаҳрида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан самарали музокаралар ўтказди.
Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ҳамда амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Ташриф доирасида ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.
Етакчилар Боку шаҳрида биргаликда "Ўзбекистон" боғига асос солдилар ва Ўзбекистон элчихонасининг янги биносини очдилар, "Sea Breeze" дам олиш маскани фаолияти билан танишдилар.
3 июль куни Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Президенти ҳамроҳлигида Хонкенди шаҳридаги қўшма тикувчилик фабрикаси фаолияти ҳамда Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуаси билан танишди.
Бугун давлатимиз раҳбари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этиб, шерикликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди ва қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Саммит доирасида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Афғонистон Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Фузулий халқаро аэропортида Президентимизни Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг